Кремль АҚШнинг Украинани “Россия тажовузидан” ҳимоя қилиш режасига жавоб қайтарди

Олам

image
0:00
0:00
download

Агар Америка Қўшма Штатлари қўшинлари Украина ҳудудида пайдо бўладиган бўлса ёки НАТО кучлари қўшни давлатларда кучайтирилса, Россиянинг хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча чоралар талаб қилинади. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путиннинг Матбуот котиби Дмитрий Песков айтиб ўтган.

У АҚШнинг “вазият авж олган тақдирда, мамлакат Украинани душман билан ёлғиз қолдирмайди ва Россиянинг тажовузкор интилишларини амалга оширишга йўл қўймайди”, деган баёнотларига шундай жавоб қайтарган. Песков, шунингдек, НАТО қўшинларининг Украина атрофидаги жанговар тайёргарлигини оширишни таклиф қилган Киевнинг баёнотига ҳам жавоб берган.

“Шубҳасиз, бундай сценарий Россия чегаралари яқинидаги кескинликнинг янада ошишига олиб келади. Ва, албатта, бу унинг хавфсизлигини таъминлаш учун Россия томонидан қўшимча чораларни талаб қилади”, дейди Песков.

Песков ушбу вазиятда қандай қўшимча чоралар талаб қилиниши мумкинлиги ҳақидаги саволга вакил “барча зарур нарсалар”, дея жавоб берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден Россиянинг Донбас ва Қримда давом этаётган тажовузи шароитида АҚШ Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимий равишда қўллаб-қувватлашини тасдиқлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

639

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг