Россия ҳудудида дрон ҳалокатга учради
Олам
−
27 Май 2023
6660Россиянинг Твер вилояти Андреапол туманида дрон ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида қурбонлар йўқлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Россия ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
“27 май куни Твер вилояти, Андреапол тумани, Эрохино қишлоғи яқинида дрон ҳалокати қайд этилди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади. Вазият губернатор Игор Руденининг шахсий назорати остида”, дейилади ҳисоботда.
Вилоят ҳукумати хабарига кўра, тезкор хизматлар воқеа жойида иш олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 23 майга ўтар кечаси Россиянинг Белгород вилояти бир неча бор ўққа тутилган эди. Вилоят губернатори Вячеслав Гладков минтақада аксилтеррор операцияси давом этаётганини айтиб ўтганди.
LiveБарчаси