Уруш Россияга кўчдими? Белгородда аксилтеррор операцияси давом этаётгани айтилди

Олам

image

Россиянинг Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков минтақада аксилтеррор операцияси давом этаётганини айтди. Вилоятда Россия Мудофаа вазирлиги ҳуқуқ-тартибот идоралари билан биргаликда “ҳудудни тозалаш” ишларини олиб бормоқда. Бу ҳақда “Холод” хабар берди.

“Душман кирган аҳоли пунктларида икки нафар ярадор тинч аҳоли борлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Ҳозирча хавфсизлик кучлари уларга етиб бора олмади. Бугун биринчи рақамли вазифамиз шу бўлади. Умид қиламанки, биз уларни имкон қадар тезроқ эвакуация қилиб, тиббий муассасага етказамиз”, дейди Гладков.

Унинг айтишича, тинч аҳоли орасида қурбонлар йўқ. Бироқ эвакуация вақтида 1941 йилда туғилган аёл вафот этган. У ўғли ва келини билан автобусда Белгородни тарк этаётган бўлган. 

Шунингдек, Гладков уйларини тарк этган Грайворон тумани аҳолисидан ҳали қайтмасликни сўраган.

Таъкидланишича, бугун, 23 майга ўтар кечаси Белгород вилояти бир неча бор ўққа тутилган. Гладковнинг сўзларига кўра, Борисовка қишлоғида маъмурий бинолардан бирига дронлардан икки марта портловчи қурилмалар ташланган. У ерда хусусий уй ҳам шикастланган. Грайворон шаҳрида эса дронлар хусусий уйларга ҳужум қилиши ортидан ёнғин чиққан. Қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган. 

Бундан ташқари, Маш Telegram канали Украина Қуролли кучлари Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Белгород вилояти бўйича бошқармасига ва яқин атрофда жойлашган Ички ишлар бошқармаси биносига ҳужум қилганини ёзган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 май куни Украина Қуролли Кучларининг асосан руслардан ташкил топган ҳарбий қисмлари – “Рус кўнгиллилари корпуси” ва “Россия озодлик легиони” Россиянинг Украина билан чегарадош Белгород вилоятига ҳужм бошлаган эди. Шундан сўнг тинч аҳоли Белгородни оммавий равишда тарк эта бошлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Белгород

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг