Россия ҳарбийлари Днепр тўғонини портлатди (видео)

Олам

image

Днепрдан Қримга сув оқимини тўсиб қўйган Шимолий Қрим каналидаги тўғон Россия ҳарбийлари томонидан портлатилган. Бу ҳақда Қрим раҳбари Сергей Аксёнов маълум қилди, деб хабар бермоқда РБК.

“Днепр сувини Қримга қайтариш бўйича ишлар давом этмоқда”, деб ёзган у.

Тўғон портлаши акс этган видеони “Звезда” телеканали эълон қилди.

ВИДЕО

Аввалроқ, 24 февраль куни, Россия армияси Украинага бостириб кирганда Аксёнов Қрим Республикаси сув хўжалиги ва мелиорация давлат қўмитаси раиси Игорь Ваилга Шимолий Қрим каналини сувни қабул қилишга тайёрлашни топширган эди.

“Бизга тузсизлантириш заводлари керак эмасдек туюлмоқда”, деган ўша пайтда Қрим раҳбари. Кейинроқ у “аслида” Қримнинг ҳарбий блокадаси тугаганини айтган.

Шимолий Қрим канали Украинанинг Херсон вилоятидаги Каховка шаҳри яқинида бошланади, сув Днепрдаги Каховка сув омборидан келади.

2014 йилгача Қрим Шимолий Қрим канали орқали Днепрдан сув олган, бу аҳолининг чучук сувга бўлган эҳтиёжларининг 85 фоизини таъминлаган. Россия  ярим оролни эгаллагач, 2017 йилда Украинанинг Херсон вилояти ҳокимияти канал тубини тўғон билан тўсиб қўйган эди. У канал орқали оролнинг сув таъминотини бутунлай узиб қўйган.

Россиянинг Украинага босқини

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бунинг ортидан Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди.

Рус қўшинлари дастлаб Киев ва Харьковга ракета ҳужуми уюштирди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Шунингдек, расмий идора рус қўшинлари Харьков ва Одесса вилоятига кириб борганини билдирди.

Ҳужум бошланганидан кўп ўтмай, ЛХР Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Виталий Киселев Счастье ва Станица шаҳарчалари ЛХР назоратига ўтганини эълон қилди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

198

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг