Россияликлар қачон коронавирусга қарши оммавий эмланиши айтилди

Олам

image
Россия Федерацияси аҳолисини коронавирусга қарши оммавий эмлаш жорий йилнинг ноябрь ойи охиридан бошланиши мумкин. Бу ҳақда вакцина ишлаб чиқарувчи "Р-Фарм" компанияси Бош директори Василий Игнатиев маълумот берган.
"Ҳозирда "Спутник V" вакцинаси ишлаб чиқариш салмоғини ошириш мақсадида бешта майдонча иштирок этмоқда. Умумий ҳисоб-китобларга кўра, бу жуда катта миқдор. Шу муносабат билан ноябрь ойи охиридан оммавий эмлаш бошланиши мумкин", деган Игнатиев.
 
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси дунёда биринчи бўлиб коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинасини рўйхатдан ўтказган.
14 октябрь куни эса Россия Президенти Владимир Путин "ЭпиВакКорон" деб номланган иккинчи вакцина рўйхатдан ўтказилганини айтди. У Новосибирскнинг "Вектор" маркази томонидан ишлаб чиқарилган
 
Бироз вақт ўтиб, Россиянинг коронавирусга қарши учинчи вакцинаси клиник синовлари натижалари жорий йилнинг декабрь ойи ўрталарида тайёр бўлиши ҳақида маълумот берилди.
 
Маълумот учун, Россияда СOVID-19 билан 1,43 миллиондан кўп одам зарарланган. 24 минг 635 киши вирус қурбони бўлган. 
 
Пандемия бошланганидан бери бутун дунё бўйлаб эса 40 миллиондан ортиқ коронавирус билан боғлиқ ҳолат рўйхатга олинган. 1,12 миллиондан зиёд бемор вафот этган.

Мақола муаллифи

Теглар

Вакцина

Баҳолаганлар

632

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг