Россиянинг коронавирусга қарши учинчи вакцинаси ҳам тайёр бўлмоқда
Олам
−
16 Октябрь 2020
5517Россиянинг коронавирусга қарши учинчи вакцинаси клиник синовлари натижалари декабрь ойи ўрталарига қадар тайёр бўлади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко маълум қилди.
"Ҳозирда учинчи вакцина устида тадқиқотлар олиб борилмоқда. Натижалар декабрь ойининг ўрталарида чиқиши кутилмоқда", деган Мурашко.
Қайд этилишича, учинчи вакцина Россия Фанлар академиясининг Чумаков номидаги маркази томонидан тайёрланган.
Эслатиб ўтамиз, 14 октябрь куни Новосибирскдаги “Вектор” маркази коронавирусга қарши “ЭпиВакКорон” номли иккинчи вакцинани рўйхатдан ўтказганди.
Жорий йилнинг 11 август куни эса Россиянинг биринчи коронавирус вакцинаси – “Спутник V” рўйхатдан ўтказилган эди.
Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 39 миллиондан ошди. 1 миллиондан кўп одам вирус қурбони бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь