Роналдунинг онаси 4 фарзанди бор ўғлининг уйланишини истамаяпти

Спорт

image

Криштиану Роналдунинг онаси Долореш Авейру ўғлининг Жоржина Родригесга уйланишига қаршилик қилмоқда. Бу ҳақда “Quatro” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Долореш Авейру ўғлининг Родригесга уйланишини истамайди. Унинг фикрича, испаниялик моделни Роналдунинг бойлиги қизиқтиради, холос. “Манчестер Юнайтед” футболчисининг португалиялик дўсти ҳам никоҳга Долореш Авейру қаршилик қилишини айтган.

Криштиану Роналду ва Жоржина Родригес илк бор 2017 йил Мадридда танишган. Улар ҳозирда Манчестерда истиқомат қилади ва Криштиану Жуниор, Алана, Эва ва Матео исмли фарзандларини тарбиялашмоқда. Долореш Авейру ҳам кўпинча улар билан бирга бўлади.

Роналдунинг акаси (Уго) ва икки нафар опаси (Катя ва Эльма) Португалияда яшайди. Долореш ўғлининг  йилдан-йилга улардан ажралиб, севгилиси ва ўз фарзандларигагина эътибор қаратаётганидан ҳавотирда.

Бундан ташқари, Жоржина Родригесга ўзи иштирокидаги ҳужжатли фильм намойишидан аввал, Криштиану билан нигоҳ маросимини қачон ўтказиши тўғрисида савол берилган. Модель эса бу масала ҳақида аниқ билмаслигини, барчаси футболчининг истагига боғлиқ эканини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Криштиану ва Жоржинанинг бир неча йил аввал Марокашда яширин нигоҳдан ўтгани ҳақида хабарлар ҳам тарқалган эди. 

Аввалроқ, Долореш Авейру кўзи очиқлигида ўғлининг “Спортинг”га қайтишини, агар у буни истамаса набираси Криштиану Жуниорни лиссабонликлар таркибида кўрмоқчи экани ҳақида айтиб ўтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Юнайтед Роналду Жоржина Родригес Долореш Авейру

Баҳолаганлар

1284

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг