Роналду севгилиси учун “Бурж Халифа”ни ижарага олди
Спорт
−
28 Январь 2022
67009Кеча, 27 январь куни Криштиану Роналду севгилиси Жоржина Родригесни туғилган куни билан ажойиб услубда табриклади. “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Дубай шаҳрида жойлашган дунёдаги энг баланд бино “Бурж Халифа” фасадини ижарага олди ва ўз ҳамроҳи учун байрам видеосини намойиш этди.
Криштиану ва Жоржина тўрт йилдан буён ишқий муносабатда ва биргаликда тўрт фарзандни тарбияламоқда. Жуфтлик тез орада эгизак фарзандли бўлиши ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилган.
Родригес 1994 йилнинг 23 январь куни Испаниянинг Жака шаҳрида туғилган. Родригес ўзи туғилган қашшоқ ўтмишдан халос бўлишга қарор қилган ва ўсмирлик даврида официант бўлиб ишлаган. Бир неча йилдан сўнг унинг оиласи Англиянинг Бристол шаҳрига кўчиб ўтгач, Жоржина инглиз тилини ўрганган. Кейинчалик Мадриддаги “Gucci” дўконида сотувчи бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Роналду ва Родригес биринчи марта айнан “Gucci” дўконида учрашган. Бу ҳақда испаниялик модель AS нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.