Роналду сабаб МЮнинг молиявий ҳаражатлари кўпайди

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” клуби футболчилар маоши учун сарфлайдиган ҳаражатлар миқдорини маълум қилди. 

“Sky Sports” маълумотларига кўра, “Қизил иблислар” молия бўлими футболчилар маоши учун 354 миллион фунт (деярли 422 миллион доллар) маблағ ажратади ва бу миқдор ўтган йилгисига нисбатан юқори эканини англатади. Яъни Криштиану Роналду, Жейдон Санчо ва Рафаэль Вараннинг иш ҳақи сабаб 23,1 фоизга кўтарилган. 

Эслатиб ўтамиз, Роналду Англия Премьер лигасининг энг кўп маош олувчи футболчиси ҳисобланади. Португалиялик форвард йилига 26 миллион фунт ишлаб олади.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед”нинг франциялик ярим ҳимоячиси Поль Погба Криштиану Роналдудан кўра кўпроқ ҳақ олсагина, клуб билан шартномасини янгилашини айтиб ўтган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Роналду Погба Ман Юнайтед Варан Санчо

Баҳолаганлар

524

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг