Погба исён кўтарди. У Роналдудан кўпроқ маош олмоқчи

Спорт 2578
image

“Манчестер Юнайтед”нинг франциялик ярим ҳимоячиси Поль Погба клуб билан шартномасини фақат бир шарт билангина янгилашга рози бўлади. Бунинг учун “қизил иблислар” уни клубдаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантириши керак. Погба Криштиану Роналдудан кўра кўпроқ ҳақ олишни истамоқда. Бу ҳақда “L’Equipe” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Погба “Манчестер Юнайтед”да ҳафтасига тахминан 585 минг евро ишлаб олмоқчи. Келаси йилда якунланадиган шартномага кўра, Поль 285 минг евро маошга эга.

Агар манкунианликлар раҳбарияти ва Погба шартномани узайтирмаса, футболчи 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб бошқа клублар билан музокаралар олиб бориши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер лигасининг жорий мавсумида Погба 9 ўйин ўтказиб, 7 та голли узатмани амалга оширган.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 89
Рейтинг: 2.9
t
×