Роналду МЮни орқага тортаётгани ростми?

Спорт 9416
image

“Манчестер Сити”нинг собиқ футболчиси Тревор Синклер “Манчестер Юнайтед”нинг муваффаққиятсиз натижаларида Криштиану Роналдуни сабаб қилиб кўрсатди.

“Мен “Манчестер Сити” Роналду билан шартнома имзоламагани учун ўқни четлаб ўтди, деб ҳисоблайман. У келгач, “Манчестер Юнайтед”нинг барча футболчиларида муаммолар бошланди: Санчо, Решфорд ва ҳоказо. Жамоа аъзоси ўз жойини билиши ва баъзан тилини тия олиши керак. Бу футболчи бажариши шарт бўлган ишдир”, дейди Синклер.

Шунингдек, Синклер Роналду жамоанинг ўйин услубига мос тушмаётганини айтиб ўтди:

Экс-игрока сборной Англии задержали по подозрению в вождении в нетрезвом  виде - Чемпионат Англии по футболу: Турнирная таблица, расписание и  результаты матчей, новости Премьер-лиги - СПОРТ bigmir)net

“Менимча, Криштиану жамоа учун жуда кўп муаммоларни яратади. Гап унинг сўнгги ўйинларда кам гол ураётганида эмас. Сульшер кетгач, Керрик келди ва бир ўйиндан сўнг, Роналдуни захирада қолдирди. Менимча, бу қоғозда ажойиб кўринадиган, аммо амалда унчалик яхши бўлмаган трансферлардан бири”.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 январь куни Англия Премьер лигасининг 21-тури доирасида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Вулверхэмптон”ни қабул қилди ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Криштиану Роналду жамоага қайтганидан сўнг, илк марта МЮни сардор сифатида майдонга бошлаб тушган эди.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 553
Рейтинг: 2.9
t
×