Роналду сардор бўлган ўйинда “Ман Юнайтед” мағлуб  бўлди

Спорт 1252
image

Кеча, 3 январь куни Англия Премьер лигасининг 21-тури доирасида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Вулверхэмптон”ни қабул қилди ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Кригтиану Роналду жамоага қайтганидан сўнг, илк марта МЮни сардор сифатида майдонга бошлаб тушди. Бу манкунианликлар учун Ральф Рангник мураббий этиб тайинланганидан буён, илк мағлубият сифатида қайд этилди. 

Учрашув қаҳрамони 82-дақиқада гол урган “бўрилар” ярим ҳимоячиси Жоау Моутиньо бўлди.

“Манчестер Юнайтед” 0:1 “Вулверхэмптон”
Гол: Моутиньо

“Манчестер Юнайтед”: Де Хеа, Уан Биссака (Эланга, 84), Варан, Жонс, Шоу, Мактоминай, Матич, Гринвуд (Фернандеш, 60), Санчо (Рэшфорд, 76), Кавани, Роналду.

“Вулверхэмптон”: Са, Килман, Коади, Саисс, Семеду, Невеш, Моутиньо, Марсаль, Тринкау (Траоре, 66), Хименес (Силва, 81), Поденсе (Дендонкер, 88).

Учрашувдан сўнг, “Қизил иблислар” бош мураббийи Ральф Рангник мавсум якунида кучли тўртликдан жой олиш имкониятлари ҳақида гапирди.

“Ҳеч нарсага кафолат бера олмайман, бугунги ўйиндан кейин кучли тўртликка киришимизга 100 фоиз ишончимиз комил, десам, одамлар бунга ишонишига шубҳам бор. Менимча, биз буни босқичма-босқич олиб боришимиз ва яхшиланишимиз керак. Бу қийин бўлишини аввалдан билардим, лекин бугунги ўйин ҳали кўп ишлашимиз кераклигини тасдиқлади”, дейди Рангник.

Маълумот учун, 21-турдан сўнг, “Манчестер Юнайтед” 31 очко билан 7-ўринни эгаллаб турган бўлса, “Вулверхэмптон” 28 очко билан 8-ўринда бормоқда.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 22
Рейтинг: 3
t
×