Роналду қачон “бутсаларини михга илади?” Долореш Авейру жавоб берди
Спорт
−
28 Декабрь 2021
10585“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг онаси Долореш Авейру ўғли қачон фаолиятини якунлаши ҳақида фикр билдирди.
“Мен ундан фаолиятини тугатганидан сўнг мураббий бўлишни хоҳлайсанми, деб сўрадим. У ҳаётдан завқ олмоқчи эканини айтди. У қирқ ёшга қадар футбол ўйнайди”, дейди Авейру.
Эслатиб ўтамиз, Роналду “Globe Soccer Awards” томонидан барча даврларнинг энг яхши тўпурари, деб топилгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот учун, 36 ёшли Роналду “Transfermarkt” портали футболчиларининг янгиланган трансфер нархлари рейтингида 35 миллион еврога баҳоланган ва АПЛ футболчилари орасида 64-ўринни эгаллади.