“Рома” Элдор Шомуродовни расман таништирди
Спорт
−
03 Август 2021
9840Италиянинг “Рома” клуби ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов трансферини расман эълон қилди ва у билан 5 йиллик шартнома имзолади.
“Клуб “Женоа” ҳужумчиси Элдор Шомуродов билан шартнома имзолаганини хурсандчилик билан эълон қилади”, дейилади хабарда.
26 ёшли Шомуродов “Рома” билан 2026 йил 30 июнга қадар мўлжалланган шартномани имзолади ва 14-рақам остида ҳаракат қилади. Римликлар футболчи учун 17,5 миллион евро сарф қилди.
Ишлаш билан боғлиқ бир қатор бандларни ўз ичига олган келишув, шунингдек, “Женоа” футболчининг келажакдаги трансферидан олинажак фойданинг маълум фоизига эгалик қилади.
Шартнома имзолангач, Элдор Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди: “Рома”га қўшилиш фаолиятимда олдинга ташланган катта қадамдир. Мен бу имкониятга муносиблигимни кўрсатиш ва дунёнинг энг кучли клубларидан бирида нималарга қодир эканлигимни исботлаш учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан. Айни пайтда мураббийим ва янги жамоадошларим билан мавсумга тезроқ тайёрланишни истайман”.
Шомуродов “Женоа” сафида 31 ўйинда 8 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь