Родриго “Эль-Класико”ни ўтказиб юбориши мумкин

Спорт

image

“Реал Мадрид” вингери Родриго Гоэс Испания Суперкубоги финалида “Барселона”га қарши баҳсда майдонга тушмаслиги мумкин. Бу ҳақда COPE хабар берди.

Манбага кўра, бразилиялик футболчининг сон мушакларида муаммо аниқланган. Оғриқлар сабабли у тўлиқ машғулотларда иштирок эта олмаган. Яқин вақт ичида Родриго тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда. Текширув натижаларига қараб мураббийлар штаби унинг “Эль-Класико”да майдонга тушиши борасида якуний қарор қабул қилади.

Шунингдек, “Қироллик клуби”нинг яна икки футболчиси – Антонио Рюдигер ва Раул Асенсионинг ҳам финалда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.

Маълумот учун, “Барселона” ва “Реал Мадрид” ўртасидаги Испания Суперкубоги финали 11 январь куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал Мадрид” бош мураббийи Хаби Алонсо жамоанинг яна бир етакчи футболчиси Килиан Мбаппенинг ҳам “Эль-Класико”да майдонга тушиши мумкинлигини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Родриго “Реал Мадрид” “Эль-Класико”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг