“Реал”нинг собиқ аъзоси “қироллик клуби”га қайтмоқчи
Спорт
−
26 Май 2023
7816Марокаш ва ПСЖ терма жамоасининг қанот ҳимоячиси Ашраф Ҳакими “Реал”га қайтмоқчи. Бу ҳақда AS хабар берди.
Ҳакими “қироллик клуби” тарбияланувчиси ҳисобланади.
Футболчи ПСЖда 2021 йилнинг июлидан буён тўп суриб кемоқда. Ашрафнинг парижликлар билан шартномаси 2026 йилнинг июнига қадар амал қилади. Футболчининг трансфер нархи 70 миллион еврога баҳоланмоқда.
Франция чемпионатининг жорий мавсумида марокашлик футболчи 27 та ўйинда қатнашиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрель ойида Ашраф Ҳакими рафиқаси, актриса Хиба Абук билан ажрашиши ҳақида хабарлар тарқалганди. 24 ёшли футболчининг рафиқаси ажрашиш учун ариза берган ва мол-мулкининг ярмини талаб қилган, бироқ суд 36 ёшли актрисага футболчининг ҳеч нарсаси йўқлиги, барча мол-мулк Ҳакимининг онаси номидалиги маълум қилинган.
LiveБарчаси