Барча мулкини онаси номига ўтказган Ҳакими рафиқасини мулксиз қолдирди

Спорт

image

ПСЖнинг марокашлик футболчиси Ашраф Ҳакимининг рафиқаси, актриса Хиба Абук ажрашиши матбуотда кенг муҳокама қилинмоқда.

Гап шундаки, 24 ёшли футболчининг рафиқаси ажрашиш учун ариза берган ва мол-мулкининг яримини талаб қилган, бироқ суд 36 ёшли актрисага футболчининг ҳеч нарсаси йўқлиги, барча мол-мулк Ҳакимининг онасининг номидалигини маълум қилган.

Марокашлик футболчининг Жаҳон чемпионатидан сўнг ишлари юришмаяпти. У 24 ёшли француз қизни зўрлашда айбланмоқда. Ҳакими эса бу туҳмат эканини қайд этган.

Хабарларга кўра, Ашраф Ҳакими ва Хиба Абукнинг ажрашиши жинсий зўравонлик билан боғлиқ эмас, улар Ҳакимига қўйилган айбловлардан бирмунча олдин муносабатларга чек қўйган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ашраф Ҳакими Хиба Абук

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг