“Реал” МЮ ва Погба можаросидан унумли фойдаланмоқчи

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” жамоаси “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погба билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, “Қироллик клуби” 28 ёшли франциялик футболчи билан боғлиқ вазиятни яқин ойлар ичида диққат билан кузатиб боради. Агар Погба келаси йилнинг ёзида якунланадиган шартномани узайтирмаса, уни эркин агент сифатида текинга қўлга киритишга уриниб кўради. 

Агар манкунианликлар раҳбарияти ва Погба келиша олмаса, футболчи 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб бошқа клублар билан музокаралар олиб бориши мумкин бўлади.

Аммо бу вариант ҳам Мадрид клубига арзонга тушмайди, чунки Поль юқори маош олишни хоҳлайди, ҳатто битим имзолаш учун ҳам бонус маблағлари тўлашга тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, франциялик ярим ҳимоячи “Манчестер Юнайтед” билан шартномасини Криштиану Роналдудан кўра кўпроқ маош тўлансагина янгилашга рози бўлишини айтиб ўтганди.

Маълумот учун, Англия Премьер лигасининг жорий мавсумида Погба 9 ўйин ўтказиб, 7 та голли узатмани амалга оширган.


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Поль Погба Реал Мадрид Ла лига Ман Юнайтед

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made