Бернарду Силва “Реал”га ўтди – Романо

Спорт

image

“Манчестер Сити”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Бернарду Силва “Реал Мадрид” билан икки йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда машҳур инсайдери Фабрицио Романо маълум қилди.

“Бернарду Силва “Реал Мадрид”га ўтмоқда. Келишув тўлиқ якунланди. Португалиялик футболчи икки йиллик шартнома имзолайди, унда яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам мавжуд. “Реал Мадрид” ушбу трансфер устида тахминан 36 соат аввал иш бошлаган ва музокараларни жуда тез якунлаган. Жозе Моуриньо Бернардони ўз жамоасида кўришни истаган ва футболчи ҳам “Реал Мадрид”га ўтишга розилик билдирган. Бугун тарқалган музокаралар ҳақидаги маълумотлар тўлиқ тасдиқланди”, деб ёзди Романо ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Маълумот учун, бунгача Бернарду Силва “Барселона”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ўтган мавсумда Бернарду Силва барча мусобақалар доирасида 53 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мадрид Бернарду Силва

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг