Данияга қарши мағлубиятдан кейин 3 футболчи Португалия йиғинни тарк этди
Спорт
−
18:41 562 1 дақиқа
Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Рубен Диаш ҳамда ярим ҳимоячилар Жоау Палинья ва Бернарду Силва Данияга қарши ўйиндан сўнг терма жамоа йиғинини тарк этди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси хабар берди.
Маълум қилинишича, Диаш ва Палинья сариқ карточкалар йиғиб олгани сабабли жорий йилнинг 17 ноябрь куни Кардиффда Уэльсга қарши ўтказиладиган Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувида иштирок эта олмайди.
Бернарду Силва эса тиббий кўрикдан сўнг ўйинларда қатнашишга яроқсиз деб топилган.
“Португалия футбол федерациясининг соғлиқни сақлаш ва спорт тайёргарлиги департаменти мутахассислари тиббий кўрикдан сўнг Бернарду Силванинг ўйинларда иштирок этишга тайёр эмаслиги ҳақида хулоса берди. Якшанба куни эрталаб бош мураббий Жорже Жезуш қўл остида 24 нафар футболчи машғулотларни давом эттирди”, дейилади федерациянинг расмий хабарида.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 ноябрь куни Португалия терма жамоаси Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг бешинчи турида ўз майдонида Данияга 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Live
Барчаси