“Реал Мадрид”нинг асосий таркиб футболчиси жамоадан кетмоқчи

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси асосий таркиб дарвозабони ҳисобланган Тибо Куртуа клуб билан амалдаги шартномасини узайтириш ниятида эмас. Қироллик клуби Куртуага ўринбосар излашни бошлаган. Бу ҳақда “El National” нашри хабар берди.

Манбага кўра, 33 ёшлик бельгиялик дарвозабоннинг “Реал Мадрид” билан амалдаги шартномаси 2027 йилда якунланади. Куртуа келишувни узайтириш ниятида эмас. Шу боис, бельгиялик дарвозабон фаолиятини якунлаши ёки Саудия Арабистони лигасида ўйнаб, сўнгра фаолиятини бошлаган “Генк” клубида тугатиши ҳақида ўйламоқда.

Ҳозирда “Реал Мадрид” президенти Флорентино Пересни янги дарвозабон излашни бошлаб юборган. Преснинг рўйхатидаги биринчи ном Андрей Лунин. Куртуа оғир тизза жароҳати сабаб сафдан чиққан пайтда украиналик посбон ўзини асосий дарвозабон сифатида кўрсатган эди. Лунин ҳозирда жамоанинг захира дарвозабони ҳисобланади.

“Реал Мадрид” раҳбариятида “Брайтон” дарвозабони Барт Вербрюгген номзоди ҳам бор. 22 ёшли нидерландиялик посбон АПЛнинг энг иқтидорли дарвозабонларидан бири сифатида тилга олинмоқда.

Маълумот учун, “Реал Мадрид” дарвозабони Тибо Куртуа 2022 йилги Чемпионлар лигаси финалида “Ливерпуль”га қарши ўйиннинг асосий қаҳрамонларидан бири ва ўша финалнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган. Бельгиялик юлдуз “Реал Мадрид” жамоаси билан икки марта Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мадрид Тибо Куртуа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг