“Реал” “Эль-Класико” олдидан жиддий йўқотишга учради
Спорт
−
17:12 483 1 дақиқа
“Реал Мадрид” дарвозабони Тибо Куртуа грипп билан касаллангани сабабли Испания чемпионатининг 10-турида “Барселона”га қарши сафар учрашувида иштирок этмайди. Бу ҳақда Мадрид клуби матбуот хизмати хабар берди.
“Куртуа грипп туфайли бугун бўлиб ўтадиган Испания чемпионатининг “Реал Мадрид” ва “Барселона” ўртасидаги учрашуви учун таркибдан сўнгги дақиқада чиқарилди”, дейилади клуб баёнотида.
“Эль-Класико” бугун, 25 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланиши режалаштирилган.
Маълумот учун, 34 ёшли Куртуа 2018 йилдан буён “Реал Мадрид” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жамоа билан уч марта Испания чемпионлиги, икки марта Чемпионлар лигаси ғолиблиги, шунингдек, UEFA Суперкубоги, Испания Суперкубоги ва бошқа қатор совринларни қўлга киритган. Фаолияти давомида бельгиялик дарвозабон “Генк”, “Челси” ва “Атлетико Мадрид” клубларида ҳам ўйнаган. Бельгия терма жамоаси билан эса 2018 йилда Россияда ўтказилган жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” ярим ҳимоячиси Дани Олмо Чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган “Пари Сен-Жермен”га қарши учрашувда (2:4) олган жароҳати сабабли “Эль-Класико”ни ўтказиб юбориши ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси