Расмий Тошкент Россиянинг танқидига қарши чиқди – Reuters

Жамият 23398
image

Хабарингиз бор, Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг Ўзбекистонда давлат идораларида ишнинг давлат тилида юритилмагани учун жаримага тортишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасига муносабат билдириб чиқиши, жиддий эътирозларга сабаб бўлди. Шундан сўнг, кеча, 18 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мазкур вазиятга ўз изоҳини бериб ўтди.

Вазирлик баёноти хориж нашри бўлмиш “Reuters“ эътиборини тортди. Нашр ушбу вазият ҳақида қуйидагича мақола эълон қилди:

“Душанба куни Ўзбекистон Россиянинг давлат хизматида ўзбек тилидан фойдаланиш тўғрисидаги режасини танқид қилганига қарши жавоб қайтарди. Бу икки мамлакат ўртасидаги илиқ муносабат фонида камдан-кам содир бўладиган ҳодиса ҳисобланади

Россия ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон давлат идораларида ўзбек тилидан фойдаланмаганлик учун жарима белгиланишини кўзда тутувчи қонун лойиҳасининг тарафдорлари жуда камлигини айтди.

Москва, шунингдек, собиқ Совет Иттифоқи республикаси бўлган Ўзбекистонни рус тилидан расмий фойдаланишни сақлаб қолишга чақирди ва бу “тарих, ва икки томонлама муносабатларнинг сифатига тўла мос келади“ дея таъкидлади.

Аммо Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида айтилишича, қонун лойиҳаси узоқ вақтдан бери амал қилинмайдиган қоидаларга амал қилишга қаратилган ва бундай масалалар бўйича қарорлар “давлатнинг мутлақ ички сиёсатига дахлдор бўлиб, ҳар қандай аралашув асло мақбул эмас”.

Баёнот тўғридан-тўғри Россияга қаратилмаган, аммо “баъзи чет эл расмийлари“ изоҳларига тааллуқли. Ҳозирда мамлакатда рус тили кенг тарқалган бўлиб қолмоқда ва Россияда миллионлаб ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ишламоқда“.

Эслатиб ўтамиз, Мария Захарованинг Ўзбекистоннинг ички ишига аралашувига депутатлар Акмал Бурхонов ва Елена Компольщик ҳамда Маданият вазири Озодбек Назарбеков муносабат билдирганди

 
Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 837
Рейтинг: 2.9
t
×