Расман: Трамп яна президентликка номзодини қўйди
Олам
−
28 Август 2020
4642Дональд Трамп АҚШ президентлигига яна Республикачилар партиясидан номзод бўлишга расман розилик берди.Бу ҳақда “The New York Times” нашри хабар берди.
“Бугун кечқурун мен АҚШ президентлигига номзодликни самимий миннатдорлик ва чексиз оптимизм билан қабул қилдим", деган у Республикачилар партияси қурултойидаги чиқишида.
Унинг сайловдаги рақиби АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байден 21 август куни Демократик партиядан президентликка номзод сифатида қатнашишга расман рози бўлган эди.
Аввалроқ, АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Жо Байден ва Президент Дональд Трамп ўртасида дебат ўтказилишига қарши эканлигини маълум қилганди.
Пелосининг фикрича, номзодлар баҳслашиш ўрнига, “Америка халқи”нинг саволларига турли жойларда нутқ сўзлаб жавоб беришлари керак.
Маълумот учун, АҚШда президентлик сайловлари 3 ноябрь куни ўтказилади.
Рушанабону Султонова
LiveБарчаси