Нэнси Пелоси сайловолди дебатларга қарши чиқди. У Байдендан хавотирда

Олам

image

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Демократик партиядан президентликка номзод Жо Байден ва Республикачилар партияси номзоди амалдаги Президент Дональд Трамп ўртасида дебат ўтказилишига қарши.

"Мен ҳеч қандай баҳсни ўтказмаслик керак деб ўйлайман", деган у пайшанба куни журналистларга.

У Трамп дебатларда ҳам ўзини Президентга нолойиқ тарзда тутуши мумкинлигидан хавотирда. Пелосининг фикрича, номзодлар баҳслашиш ўрнига, "Америка халқи" нинг саволларига турли жойларда нутқ сўзлаб жавоб беришлари керак.

Трамп Байденни бир неча бор баҳс-мунозараларга чақириб, уни бундай дуэлга кучи етмаслигини таъкидлаган. Байденнинг сўнгги дебати коронавирус пандемиясидан олдин партиядоши Берни Сандерс билан бўлган эди.

Байден нутқлари сўнггида савол-жавоблар учун вақт қолдирмайди. Бу ўз навбатида Трампнинг эътирозига сабаб бўлиб келяпти.  Шундай вазиятда Демократларнинг Вакиллик палатасидаги етакчиси Нэнси Пелосининг бундай чиқиши ҳам партиядошининг фойдаси учун бўлиши мумкин.

Маълумот учун, АҚШда президентлик сайловлари 3 ноябрь куни ўтказилади.

Рушанабону Султонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Нэнси Пелоси АҚШда сайлов

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг