Расман: НАТО раҳбарлари Финляндия ва Швецияни иттифоққа таклиф қилди

Олам

image
0:00
0:00
download

НАТО мамлакатлари раҳбарлари Швеция ва Финляндияни альянсга таклиф қилишга қарор қилдилар ва бу давлатларнинг ҳарбий-сиёсий блокга кириши бўйича протоколларни имзолашга келишиб олдилар. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг бугун, 29 июнь куни Шимолий Атлантика альянси етакчиларининг Мадриддаги саммити якунлари бўйича матбуот анжуманида маълум қилди. 

Столтенберг Туркия, Финляндия, Швеция ва НАТО давлатлари раҳбарларига альянс доирасини кенгайтиришда ижобий натижага эришиш учун қилган ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирди. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 июнь куни Туркия, Финляндия Президентлари, Швеция Бош вазири ва НАТО Бош котиби иштирокида НАТО саммити олдидан тўрт томонлама музокаралар ўтказилди. Музокаралар натижасига кўра, уч мамлакат Ташқи ишлар вазирлари “Учлик меморандуми”ни имзоладилар. Меморандумга кўра, Финляндия ва Швеция НАТОга аъзо бўлиш учун халқаро терроризм ва экстремизмга қарши курашда барча талабларни бажаради, Туркияда террористик ташкилот деб тан олинган тузилмалар – Курдистон ишчи партияси, Сурия халқ мудофааси отряди ва ФЕТО билан мулоқотни тўхтатади ва ўзи ҳам уларни террористик ташкилот сифатида қайд этади. Қолаверса, миллий қурол-яроғ эмбаргоси олиб ташланади.

Ушбу келишувлардан сўнг, АҚШ Президенти Жо Байден Twitter'даги саҳифасига Финляндия Президенти ва Швеция Бош вазири билан тушган суратини жойлаштириб, Туркия, Финляндия ва Швецияни ўзаро мулоқотнинг муваффақиятли якуни билан табриклади


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО саммити

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг