Эрдўған Вашингтонда Зеленский билан учрашди (видео)
Олам
−
12 Июль
5862Кеча, 11 июль куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШнинг Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган НАТО саммити доирасида Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.
Учрашувда Зеленский Эрдўған билан Украина ва Россия ўртасидаги урушнинг бориши, минтақавий ва глобал муаммоларни муҳокама қилган. Эрдўған урушнинг адолатли тинчлик билан тугаши учун саъй-ҳаракатларини давом эттираётганини айтган. Шунингдек, Туркия раҳбари тинчлик учун ҳар қандай ташаббусга тайёр эканлигини билдирган.
Эрдўған, ўз навбатида, Украинанинг фуқароларини ватанига қайтариш борасидаги саъй-ҳаракатларини қайд этди. У, айниқса, қримтатарларнинг қайтишини олқишлаб, бу бўйича Киев қилган ишлар учун миннатдорлик билдирган.
“Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан самарали учрашув ўтказдим. Мен унинг Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини сўзсиз қўллаб-қувватлагани учун миннатдорман. Тинчлик саммити қарорларини амалга ошириш доирасида Туркияда озиқ-овқат хавфсизлиги ва навигация эркинлиги бўйича конференция ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда”, дея ёзган Зеленский ўз Facebook саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТО саммитида 24 давлат етакчилари “Украина шартномаси”ни имзолагани ҳақида хабар қилинганди.
LiveБарчаси