Байден ўзида йўқ хурсанд. У Туркия, Финляндия ва Швецияни табриклади

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Швеция ва Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлиши бўйича келишувга эришилгани, уч томонлама ҳужжат имзолангани муносабати билан Туркия, ва Швецияни табриклади. 

Президент Байден Оқ уйда Финляндия Президенти Саули Ниинистё ва Швеция Бош вазири Магдалена Андерссон билан учрашуви чоғида олинган суратни Twitter’даги саҳифасига жойлаштирди. 

“Мен Финляндия, Швеция ва Туркияни уч томонлама меморандум имзолангани билан табриклайман. Бу Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзолиги масаласида жуда муҳим қадам, бу қадам иттифоқимизни мустаҳкамлайди ва жамоавий хавфсизлик даражасини оширади. Биз НАТО саммитини бошлаяпмиз. Бу ажойиб “старт”, деб ёзади Байден. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 июнь куни Туркия, Финляндия Президентлари, Швеция Бош вазири ва НАТО Бош котиби иштирокида НАТО саммити олдидан тўрт томонлама музокаралар ўтказилди. Музокаралар натижасига кўра, уч мамлакат Ташқи ишлар вазирлари “Учлик меморандуми”ни имзоладилар. Меморандумга кўра, Финляндия ва Швеция НАТОга аъзо бўлиш учун халқаро терроризм ва экстремизмга қарши курашда барча талабларни бажаради, Туркияда террористик ташкилот деб тан олинган тузилмалар – Курдистон ишчи партияси, Сурия халқ мудофааси отряди ва ФЕТО билан мулоқотни тўхтатади ва ўзи ҳам уларни террористик ташкилот сифатида қайд этади. Қолаверса, миллий қурол-яроғ эмбаргоси олиб ташланади.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Туркия Швеция Финляндия Жо Байден

Баҳолаганлар

170

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг