Расман. Мундиал Бенземасиз ўтадиган бўлди

Спорт

image

Мадриднинг "Реал" клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси, “Олтин тўп” соҳиби Карим Бензема Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда Франция терма жамоасининг Twitter'даги расмий саҳифаси хабар берди.

 "Чап сонидаги жароҳати туфайли Карим Бензема Жаҳон чемпионатида иштирок этмасликка мажбур бўлмоқда. Бутун жамоа Каримнинг қайғусига шерик бўлиб, унинг тезроқ соғайиб кетишини тилайди”, дейилади Франция терма жамоаси саҳифасида.

Бензема жароҳатидан фориғ бўлиб, индивидуал тарзда шуғулланаётганди. 19 ноябрь, шанба куни Карим Франция сафига қўшилди, бироқ яна мушакларидан жароҳат олди ва машғулотни якунлай олмади.

Французларнинг ЖЧ-2022даги дастлабки ўйини 22 ноябрь куни Австралияга қарши бўлади. Шунингдек, "D" гуруҳидан Дания ва Тунис терма жамоалари жой олган. 

Маълумот учун, Франция амалдаги Жаҳон чемпиони ҳисобланади. 2018 йилда Россияда Дидье Дешам шогирдлари финалда хорватларни мағлубиятга учратганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Fransiya Benzema

Баҳолаганлар

135

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг