Рамазон ойининг бошланиш санаси эълон қилинди
Олам
−
04 Март 2024 100856 1 дақиқа
Тожикистонда муборак Рамазон ойи жорий йилнинг 11 мартидан бошланиши эълон қилинди. Бу ҳақда бугун, 4 март куни мамлакат Дин ишлари бўйича қўмитасининг тақвими маълум қилинди.
Қайд этилишича, Тожикистон Уламолар кенгаши Астрофизика институти хулосаси асосида муборак ойни бошлашга қарор қилган.
Кенгаш шунингдек, фитр садақаси, закот пули ва рўза тута олмаганлар учун фидя миқдорини ҳам чамалаган.
Олдинроқ, Россия Мусулмонлар идораси ҳам муборак ойнинг бошланиш санасини 11 март этиб белгилаганди.
Сарвар Хуррамов
Live
Барчаси