Рақобат қонунини бузган акциядорлик жамиятига нисбатан чора кўрилди

3-саҳифа

image

“Yangiyo‘l yog‘-moy” АЖга нисбатан манипуляция ҳаракатларини содир этганлиги учун тегишли таъсир чораси қўлланилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монополь турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-бандига мувофиқ, Монополияга қарши курашиш органи доимий равишда биржа нархлари мониторингини ўтказиб бориши белгиланган.

Мониторинг ўтказиш натижасида, “Yangiyo‘l yog‘-moy” АЖ томонидан 2024 йил февраль ойида биржа савдоларига 10 тоннадан зиёд нархи 250 млн сўмга яқин совун маҳсулоти тасдиқланган график режаси асосида муддатлар ва ҳажмларда қўйилиши кўрсатилган бўлса-да, ушбу маҳсулот умуман сотувга чиқарилмагани аниқланди.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 311-банди 18-хатбошисида, “Юқори ликвидли ва (ёки) монополь маҳсулотларни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш” ҳаракатлари манипуляция деб ҳисобланади.

Юқоридагиларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан “Yangiyo‘l yog‘-moy” АЖга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чораси қўлланилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг июль-август ойларида жами 20 млрд сўмга яқин давлат харидлари қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олди олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рақобат aкциядорлик жамияти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made