“Centrum-Air” бир ўринга икки чипта сотди. Йўловчилар самолётга сиғмади
Жамият
−
19 Декабрь 2331 2 дақиқа
Ўзбекистондаги “Centrum-Air” хусусий авиакомпанияси бир ўринга икки чипта сотганлиги аниқланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Маълум бўлишича, қўмитанинг Наманган вилояти ҳудудий бошқармасига авиакомпания фаолияти юзасидан фуқаролардан эътирозли мурожаат келиб тушган. Фуқаро 2025 йил 26 сентябрь куни “Centrum-Air” авиакомпаниясининг расмий сайти орқали Истанбул-Наманган йўналиши учун икки нафар йўловчига авиачипта сотиб олган. Бироқ авиакомпания томонидан ортиқча чипта сотилгани сабабли у ва турмуш ўртоғи самолётга сиғмаган ҳамда Истанбул аэропортида қолиб кетган.
Бир суткадан сўнг йўловчиларга мажбурий тарзда Истанбул–Тошкент рейси орқали қайтиш таклиф этилган ва улар ушбу рейсда парвоз қилишган. Юзага келган ҳолатдан норози бўлган фуқаро ўз истеъмолчилик ҳуқуқларини тиклаш мақсадида Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармасига мурожаат қилган.
Ўрганишлар жараёнида “Centrum-Air” ушбу ноқулайлик авиакомпания хатоси туфайли юзага келганини тан олган ҳамда фуқаро билан келишилган ҳолда қатор компенсация ва имтиёзлар тақдим этилганини билдирди.
Жумладан, фуқарога:
- 500 евро миқдорида компенсация;
- 865 минг 200 сўм қўшимча пуллик товон;
- авиакомпаниянинг исталган йўналишига кейинги сафар учун 20 фоиз чегирма берувчи промокод;
- 23 килограмм қўшимча бепул багаж, шунингдек, парвоз вақтида самолётнинг биринчи қаторидаги жойлардан бепул фойдаланиш имконияти берилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ қандай ҳолларда авиакомпания йўловчиларга компенсация тўлаши ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь