20 млрд сўмга яқин ноқонуний давлат харидлари аниқланди
Жамият
−
09 Сентябрь
4410Жорий йилнинг июль-август ойларида жами 20 млрд сўмга яқин давлат харидлари қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олди олинди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Июль-август ойларида қонунчиликка зид қуйидаги давлат харидлари аниқланган:
Андижон вилояти мисолида
- Балиқчи туман Тиббиёт бирлашмасининг 100 млн сўмлик;
- Марҳамат туман Ободонлаштириш бошқармасининг 200 млн сўмлик;
- Андижон давлат университети қошидаги 2-сон академик лицейининг 180 млн сўмлик;
- Хонабод шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг 645 млн сўмлик;
Бухоро вилояти мисолида
- Жондор туман Тиббиёт бирлашмасининг 210 млн сўмлик;
- Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Пешку туман ихтисослаштирилган мактабининг 270 млн сўмлик;
- Когон шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг 650 млн сўмлик;
Жиззах вилояти мисолида
- Жиззах политехника институти қошидаги академик лицейининг 1 млрд сўмга яқин;
Қашқадарё вилояти мисолида
- Яккабоғ туман Ободонлаштириш бошқармасининг 150 млн сўмлик;
- Чироқчи туман Тиббиёт бирлашмасининг 1,7 млрд сўмлик;
Хоразм вилояти мисолида
- Боғот тумани Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 1,1 млрд сўмлик;
- Урганч шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 1 млрд 22 млн сўмлик;
Наманган вилояти мисолида
- Косонсой туман 3-сон Касб-ҳунар мактабининг 250 млн сўмлик;
Қорақалпоғистон Республикаси мисолида
- Нукус шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг 748,2 млн сўмлик;
Сирдарё вилояти мисолида
- Ховос туман Тиббиёт бирлашмасининг 89,9 млн сўмлик;
Навоий вилояти мисолида
- Кармана туман “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ихтисослаштирилган 25-сонли мактаб интернати” ДМнинг 440 млн сўмлик;
Самарқанд вилояти мисолида
- Булунғур туман Тиббиёт бирлашмасининг 973,6 млн сўмлик;
Тошкент вилояти мисолида
- Чирчиқ шаҳар Маданият бўлимининг 344,7 млн сўмлик;
Тошкент шаҳри мисолида
- “Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси” марказининг 907,1 млн сўмлик;
- “Ўзбектелеком” АЖнинг 494,9 млн сўмлик;
- Вирусология илмий тадқиқот институтининг 450 млн сўмлик;
Фарғона вилояти мисолида
- Фарғона шаҳар Ободонлаштириш бошқармасининг 100 млн сўмлик;
- Бағдод туман Ободонлаштириш бошқармасининг 492 млн сўмлик;
- Қўқон шаҳар Ободонлаштириш бошқармасининг 6,3 млрд сўмлик;
- Бувайда туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасасининг 165,5 млн сўмлик.
Ушбу давлат харидларида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган. Шунингдек, таҳлил қилинган давлат харидларида Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлиги аниқланди.
Ўрганиш натижаларига кўра, буюртмачиларга нисбатан қўмита томонидан белгиланган тартибда иш қўзғатилган, қўмита кўрсатмаси билан танлов савдолари бекор қилинган. Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан кўрсатмалар берилди ва масъулларга тегишли чоралар кўрилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда қарийб 5 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилиши аниқланган эди.
LiveБарчаси