Радиациявий хавф тўғрисидаги низом тасдиқланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ҳамда радиациявий вазиятни мониторинг қилиш ягона давлат тизими тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, ягона давлат тизими – аҳолини ва атроф-муҳитни радиациявий авариялардан муҳофаза қилиш ваколатига эга бўлган давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг кучлари ва воситаларини бирлаштирган ташкилий-техник тизимдир.

Тизимнинг асосий вазифалари радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсати ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлаш, радиациявий аварияларга олиб келадиган таҳдидларни прогноз қилиш, олдини олиш кабилардан иборат.

Низомга кўра, тизим республика, маҳаллий ва объект даражасига эга бўлиб, раҳбарлик қилувчи органлар:
•    республика даражасида – Вазирлар Маҳкамаси;
•    маҳаллий даражада – маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;
•    объект даражасида – атом энергиясидан фойдаланиш объекти ёки радиациявий хавфли объект раҳбариятидир.

Низом билан давлат органларининг ягона давлат тизими фаолиятини таъминлаш борасидаги функциялари белгилаб берилди.

Хусусан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги радиациявий хавф туғилганлиги ҳақида ваколатли органларни хабардор қилади, ушбу ҳолатларга биринчи бўлиб муносабат билдириш ташаббуси билан чиқади.


Мақола муаллифи

Теглар

АЭС радиация

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг