Путин Мирзиёевни Наврўз билан қутлади

Жамият

image

Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Наврўз байрами муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

“Ҳурматли Шавкат Миромонович! Баҳор айёми Наврўз муносабати билан энг самимий табрикларимни қабул қилгайсиз”, дейилади табрикда.

Шунингдек, табрикда Россия-Ўзбекистон муносабатлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида муваффақиятли ривожланаётгани қайд этилган.

“Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан ўзаро манфаатли икки томонлама алоқаларни бундан буён ҳам дўст халқларимиз фаровонлиги, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш йўлида фаол ривожлантирамиз, деб ишонаман. Ушбу қутлуғ айёмда Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, чин қалбимдан мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистоннинг барча фуқароларига эса бахт-саодат ва фаровонлик тилайман”, дейди Путин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  18 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон  ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, кеча, 19 март куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилганди. Етакчилар Наврўз муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва муваффақиятлар, биродар халқларга тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин Наврўз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг