Курс UZS

USD

12 926.51

-9.17

EUR

14 092.48

-72.09

RUB

156.00

-2.8

Мирзиёев Тўқаев билан гаплашди

Жамият

image

Бугун, 18 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Дастлаб, давлат раҳбарлари муборак Рамазон ойи ва яқинлашиб келаётган баҳор айёми – Наврўз муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, биродар Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаган.

Қолаверса, Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари батафсил муҳокама қилинган.

“Савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда, шу жумладан ҳудудлар даражасида амалий ҳамкорлик бўйича лойиҳаларни илгари суриш мақсадида ўзаро мувофиқлашган чоралар кўриш муҳимлиги қайд этилди”, дейилади хабарда.

Шу билан бирга, Қозоғистон шаҳарларида ўтаётган қўшма маданий-гуманитар тадбирларга юксак баҳо берилган.

Етакчилар бўлажак олий ва юқори даражадаги икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини, шу жумладан “Марказий Осиё плюс” форматидаги саммитларга тайёргарликни кўриб чиққан.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 март куни Абай номидаги Қозоғистон миллий опера ва балет театрида “Лазги. Муҳаббат ва қалб рақси” балет спектакли намойиш этилганди. Ушбу спектакль намойишида Қозоғистонга ташриф буюрган Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам иштирок этган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Шавкат Мирзиёев Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг