“Лазги” балети Қозоғистонда намойиш этилди

Жамият

image

Кеча, 17 март куни Абай номидаги Қозоғистон миллий опера ва балет театрида “Лазги. Муҳаббат ва қалб рақси” балети қўйилди. Уни томоша қилишга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам борди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзди.

“Қозоғистонга қилган аввалги сафаримиз чоғида “Лазги. Муҳаббат ва қалб рақси” балети шу қардош юртда ҳам намойиш этилса, деб ният қилгандик. Эзгу ниятимиз  ижобат бўлди — 17 март куни Абай номидаги Қозоғистон миллий опера ва балет театри саҳнасида қадимий рақсимиз — лазги жонланди”, дейди Мирзиёева.

Унинг айтишича, бундай маданий тадбирлар гўзал санъатни намоён этибгина қолмай, қардош миллатлар ўртасидаги дўстлик, биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлашга, ўзаро муносабатларни янги босқичга кўтаришга ёрдам беради.

“Биз, Президентимиз томонидан бошлаб берилган яхши қўшничилик анъаналарига содиқ қолган ҳолда, Марказий Осиё давлатлари билан иқтисодий, сиёсий ва, албатта, маданий соҳаларда ҳамкорликни кучайтиришга ўз ҳиссамизни қўшишни мақсад қилганмиз. Халқларимиз ўртасида тотувлик, аҳиллик ҳукм сурса, ушбу минтақа қудратли ҳамжиҳатлик марказига айланиши шубҳасиз”, дейди Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили август ойида Саида Мирзиёева Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев қабулида бўлганди. Учрашувда икки давлат ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Саида Мирзиёева Лазги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг