Саида Мирзиёева Тўқаев қабулида бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев қабулида бўлди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, учрашувда икки давлат ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

“Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг иттифоқчи ва стратегик характерини қайд этиб, юқори ва олий даражадаги сиёсий мулоқотни самарали кенгайтириш учун Президент маъмуриятлари ўртасида яқин алоқаларни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлади”, дейилади хабарда.

Шунингдек, ахборот, мафкуравий, маданий-гуманитар ва маърифий соҳаларда, шунингдек, ёшлар сиёсати соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Президент Тўқаев Остона шаҳрида “Заковат” халқаро интеллектуал ўйинлари ўтказилишини мамнуният билан қайд этиб, бундай тадбирлар халқларнинг маданий яқинлашувида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ўзбекистон Саида Мирзиёева Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made