Мирзиёев Алиевни Наврўз билан табриклади
Жамият
−
20 Март
840Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев бугун, 20 март куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда бир-бирини ва икки мамлакатнинг биродар халқларини баҳор айёми – Наврўз билан самимий қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг энг долзарб масалалари батафсил муҳокама қилинган.
Шунингдек, ўтган йил август ойида Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифида эришилган келишувларга мувофиқ амалий ҳамкорлик бўйича режаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.
“Иқтисодий ҳамкорлик йили доирасида биргаликда самарали ишлар олиб борилаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, автомобилсозлик, тўқимачилик, электротехника, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва кўплаб бошқа тармоқлардаги лойиҳалар фаол босқичга кирган. Бундан ташқари, маданий-гуманитар алмашинув доирасидаги тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда”, дейилади хабарда.
Давлат раҳбарлари халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашган, шунингдек, бўлажак олий ва юқори даражадаги икки томонлама учрашувлар ва кўп томонлама саммитлар режасини кўриб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, 18 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, кеча, 19 март куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. билан телефон орқали мулоқот қилганди. Етакчилар Наврўз муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва муваффақиятлар, биродар халқларга тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаган.
LiveБарчаси