Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон билан ҳам қўнғироқлашди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 18 март куни Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, суҳбат аввалида давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган Наврўз байрами муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва муваффақиятлар, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаган. 

“Олий даражада қабул қилинган битим ва келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Фаол сиёсий мулоқотни давом эттириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини, жадал маданий-гуманитар ва ҳудудлараро алмашинув дастурларини қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш муҳимлиги қайд этилди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, етакчилар март ойи охирида Тожикистонда бўлажак уч томонлама учрашувга ҳамда жорий йил апрель-май ойларида мамлакатимизда ўтадиган "Марказий Осиё плюс" форматидаги саммитларга тайёргарлик кўриш масалаларини кўриб чиққан.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 18 март куни Шавкат Мирзиёев  Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан ҳам телефон орқали мулоқот қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Тожикистон Имомали Раҳмон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг