Путин кредитлар бўйича инсофли қарор қабул қилди
Бизнес
−
28 Февраль 2022
28371Россия Президенти Владимир Путин Марказий банкнинг асосий ставкаси 20 фоизгача оширилишидан олдин тузилган шартномаларда кредит ставкалари сақланишини таъминлаш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилган.
“Иқтисодий масалалар бўйича йиғилишда Президент асосий ставка 20 фоизга оширилгандан сўнг кредит шартномаларида кўрсатилган барча кредит ставкалари сақланиб қолишини таъминлаш бўйича топшириқ берди”, дейди Песков.
28 феврал куни Россия банки асосий ставкани кескин 10,5 фоиз пунктга, тарихий максимал йиллик 20 фоизга оширди. Бу молиявий ва нарх барқарорлигини қўллаб-қувватлаши ҳамда фуқароларнинг жамғармаларининг қадрсизланишини ҳимоя қилиши керак, дейилади тартибга солувчи орган баёнотида.
Бунгача 2014 йил декабрида белгиланган 17 фоизлик ставка рекорд деб ҳисобланган эди. Марказий банк хабарида таъкидланганидек, қарор Россия иқтисодиёти учун ташқи шароитлар кескин ўзгарганлиги фонида қабул қилинган.
28 февраль куни Халқаро платформаларда доллар курси ўзининг энг юқори чўққисида 117 рублдан, евро курси 132 рублдан ошди. “Bloomberg” маълумотларига кўра, бу тарихий максимал пасайишдир. Москва вақти билан эрталаб соат 6:30 дан бери евро 127 рублдан, доллар 114 рублдан юқори нархда сотилмоқда.
27 февраль куни Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Россиянинг бир қатор банкларини халқаро SWIFT тизимидан узишга келишиб олдилар. Айни пайтда Европа Иттифоқи бундай банклар рўйхати тўғрисида ҳали қарор қилгани йўқ, чунки у мамлакат иқтисодиётининг бошқа давлатлар иқтисодиёти билан боғлиқлиги сабабли Россия Федерациясини SWIFT’дан бутунлай узиб қўя олмайди. Европа ҳам Россия Банкига нисбатан чекловчи чоралар кўрди ва молиявий захираларининг ярмига яқинини музлатиб қўйиш ниятида.
Россиянинг Украинага босқини
Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.
Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.
24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.
Бунинг ортидан Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди.
Рус қўшинлари дастлаб Киев ва Харьковга ракета ҳужуми уюштирди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Шунингдек, расмий идора рус қўшинлари Харьков ва Одесса вилоятига кириб борганини билдирди.
Ҳужум бошланганидан кўп ўтмай, ЛХР Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Виталий Киселев Счастье ва Станица шаҳарчалари ЛХР назоратига ўтганини эълон қилди.
Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.
25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь