Путин қолдирилган Ғалаба паради қачон ўтказилишини эълон қилди
Олам
−
26 Май 2020
13428Маълумки, жорий йилда 9 май куни иккинчи жаҳон урушида Германия устидан қозонилган ғалаба шарафига анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган Москвадаги Ғалаба паради коронавирус пандемияси сабаб қолдирилганди.
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин мамлакатда коронавирус тарқалиши ўзининг авж палласидан ўтганини маълум қилиб, Ғалаба парадига тайёргарликни бошлашга кўрсатма берди.
РФ Мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашувда Путин парад 24 июнь куни ўтказилишини маълум қилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда бугунгача 362 342 кишида коронавирус аниқланди. Уларнинг 3807 нафари вафот этди ва 131 129 нафари соғайди.
Маълумот ўрнида, бу йилги ҳарбий парадда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиши тахмин қилинаётганди.
Эслатиб ўтамиз, 9 май Германия устидан қозонилган ғалаба шарафига собиқ СССР таркибида бўлган давлатлардан фақатгина Беларусь ва Туркманистон парад уюштирди. Туркманистонда бундай парад биринчи марта ўтказилди.
LiveБарчаси