Москвадаги парад коронавирус сабаб бекор қилинмайди. Унда Мирзиёев ҳам иштирок этиши мумкин
Олам
−
12 Март 2020
8525Жорий йилнинг 9 май куни Россияда Иккинчи жаҳон уруши якунлангани ва ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан йирик парад ўтказилиши режалаштирилган эди. Ушбу тадбиркор коронавирус хавфига қарамасдан бекор қилинмайди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилмоқда.
“Ғалаба парадини бекор қилиш ёки чекаш ҳақида ҳеч қандай қарор қабул қилингани йўқ”, дейди Песков.
Песков ушбу Россия учун йирик ва муҳим бўлган тадбирда кўплаб хорижий меҳмонлар таклиф қилинганини ва уларнинг аксарияти ўз иштирокини тасдиқлаганини хабар қилди.
“Тадбирга ҳар томонлама тайёргарлик кетмоқда, делегацияларни кутиб олиш, ҳарбий парадга доир ишлар олиб борилмоқда. Парадни бекор қилиш ҳақида ҳеч қандай гап йўқ. Бу жуда йирик масштабли тадбир бўлади. Вазиятни кузатиб борамиз”, дейди Песков.
Маълумот учун Москвага Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ўз иштирокларини тасдиқлаган эди. Улар орасида КХШТ ва МДҲ давлатлари раҳбарлари, Ҳиндистон, Франция, Чехия, Куба ва бошқа мамлакат президентлари бор. АҚШ президенти Дональд Трамп парадга келмаслигини маълум қилган.
Ғалаба парадини бекор қилиш ёки чекаш ҳақида ҳеч қандай қарор қабул қилингани йўқ
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматов 2019 йилнинг декабрь ойида РИА Новости агентлигига берган интервьюсида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвадаги парадда иштирок этишини тасдиқлаган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь