Путин: “Ғалаба паради қолдирилди”

Олам

image

Ҳар йили 9 май – СССРнинг фашистик Германия устидан ғалаба қозонгани шарафига ўтказиладиган ҳарбий парад коронавирус сабаб кечиктирилди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгаши билан йиғилишда маълум қилди.

Парад эпидемиологик вазият барқарорлашганда ўтказилади. Аммо ўша қулайроқ вазият қачон келиши ҳозирча номаълум.

Ҳар йил 9 май куни Москвадаги Қизил майдонда РФ катта парад ўтказиши анъанага айланган. Парадда давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳам иштирок этади.

Ҳарбий парадда РФ Қуролли кучларидаги энг замонавий қуролларини ҳам намойиш қиларди.

Маълумот ўрнида, бу йилги ҳарбий парадда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиши тахмин қилинаётганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирус юқтирганлар 27 938 нафарга етди. Уларнинг 2304 нафари соғайган ва 232 нафари вафот этган. Сўнгги суткада 3448 кишида коронавирус аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин парад

Баҳолаганлар

242

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг