Путин Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси билан “Спутник V” вакцинаси ҳақида гаплашди 

Олам 4282
image

Россия Президенти Владимир Путин ва Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ал-Наҳайян телефон орқали суҳбат ўтказишди. 

Суҳбат чоғида томонлар Россиянинг коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинаси бўйича ўзаро муносабатларини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, томонлар Путиннинг 2019 йил октябрь ойида БААга ташрифи чоғида эришилган келишувларни инобатга олган ҳолда, турли соҳаларда Россия-БАА стратегик шериклигини янада мустаҳкамлашга ўзаро интилишларини тасдиқлаган.

Хабарда айтилишича, коронавирус тарқалишига қарши курашиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларнинг аҳамияти ҳақида ҳам сўз борган. Шу жумладан, ҳозирги кунда БААда клиник синовлари ўтказилаётган Россиянинг "Спутник V" вакцинаси мавзусида ҳам гаплашилган. 

Суҳбат якунида Муҳаммад ал-Наҳайян Путинни ўтган туғилган куни билан табриклаган.

Эслатиб ўтамиз, Россия коронавирусга қарши вакцина рўйхатдан ўтказилган ягона мамлакат бўлиб турибди. РФда жорий йилнинг 11 август куни “Спутник V” вакцинаси рўйхатга олинган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 152
Рейтинг: 2.9
t
×