Пулишич фаолиятини Италияда давом эттирадиган бўлди

Спорт

image

Америкалик футболчи Кристиан Пулишич фаолиятини Италиянинг “Милан” клубида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, Италия клуби “Челси” билан шартнома шартларини келишиб бўлган. Эндиликда ярим ҳимоячи фақат тиббий кўрикдан ўтса бўлгани. 

“Россонерилар” америкалик футболчи учун бонуслар билан бирга 20 миллион евродан кўпроқ пул тўлайди. Ёзги трансфер ойнасида Пулишич фақат “Милан”га ўтишни хоҳлади ва бошқа жамоалар билан боғлиқ вариантларни кўриб чиқмади.

Қайд этилишича, шартномани тузишда клублар ўртасидаги аъло даражадаги муносабатлар муҳим роль ўйнаган.

2022/23 йилги Англия чемпионатида Пулишич 24 ўйин ўтказиб, 1 гол урди.


Мақола муаллифи

Теглар

Милан Кристиан Пулишич

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг