Италия Олимпиада пайтида Нипаҳ вируси тарқалиш хавфини баҳолади
Спорт
−
13 Февраль 389 1 дақиқа
Машҳур италиялик вирусолог ва Миландаги Галеацци касалхонаси бош шифокори Фабрицио Прельяско 2026 йилги Олимпия ўйинлари пайтида Нипаҳ вируси тарқалиш хавфини баҳолади.
Шифокорнинг фикрича, вируснинг географик ўзига хослиги туфайли унинг тарқалиш эҳтимоли жуда паст.
“Ҳозирда Нипаҳ вирусининг Италияга кириб келиши ва тарқалиши эҳтимоли бир нечта сабабларга кўра жуда паст. Биринчидан, вирус фақат Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёнинг айрим ҳудудларида, масалан, Бангладеш ва Ҳиндистоннинг айрим қисмларида эндемикдир. Европа ва Италияда эса ички юқиш ҳолатлари қайд этилмаган. Бундан ташқари, ушбу минтақалардан келган сайёҳларнинг Олимпиадага ташриф буюриши эҳтимоли ҳам жуда кам”, дейди Прельяско.
Шунингдек, у Нипаҳ вирусининг ўлим даражаси юқори бўлса-да, COVID-19 каби тез тарқалиш қобилиятига эга эмаслигини таъкидлади.
Маълумот учун, 2026 йилги қишки Олимпия ўйинлари жорий йилнинг 22 февраль кунигача давом этади.
Live
БарчасиҚашқадарё ва Самарқандда дўл ёғди
13 Февраль