Ўзбекистон ўсмирлар Олимпия ўйинларини 8 та медаль билан якунлади
Спорт
−
10:30 557 1 дақиқа
Кеча, 13 ноябрь куни Сенегалнинг Дакар шаҳрида бўлиб ўтган ўсмирлар Олимпия ўйинлари якунига етди. Унда Ўзбекистон делегацияси 8 та медаль – 2 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.
Олтин медалларни боксчилар Сабрина Чакомонова (-54 кг) ва Рухшонабону Исаева (-60 кг) қўлга киритди.
Кумуш медаллар Шахзодбек Холмуродов (уч хатлаб сакраш), Паризода Талабова (найза улоқтириш), Жўрабек Эшпўлатов (дзюдо, -100 кг) ҳамда Асадбек Самандаров (таэквондо, -55 кг) ҳисобига ёзилди.
Бронза медалларига эса Нaргиза Ўтебаева (қиличбозлик) ва Муҳаммадисмоил Раҳмонов (сузиш, 200 метрга брасс усулида) сазовор бўлди.
Ўсмирлар Олимпия ўйинлари якуний медаллар жадвалида Ўзбекистон делегацияси 20-ўринни эгаллади. Медаллар жадвалида Хитой 33 та медаль билан биринчи, Япония 28 та медаль билан иккинчи ўринни эгаллади. Россия делегацияси эса 14 та медаль билан кучли учликда жой олди.
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь