Саида Мирзиёева БМТ Бош Ассамблеясида Ўзбекистон делегациясига раҳбарлик қилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистон делегацияси АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги БМТ бош қароргоҳида бўлиб ўтаётган ташкилот Бош Ассамблеясининг 81-сессияси доирасида умумий мунозаралар давомида қатор давлат раҳбарларининг нутқларини тинглади. Бу ҳақда мамлакат делегациясига бошчилик қилаётган Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.

Маълум қилинишича, Бош Ассамблеянинг 81-сессияси доирасида 130 га яқин давлатдан келган делегацияларга мезбонлик қилмоқда.

“Мамлакатимиз делегацияси умумий мунозаралар давомида қатор давлат раҳбарларининг нутқларини тинглади“, дея ёзган Саида Мирзиёева.

БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси жорий йилнинг 8 сентябрь куни расман ўз ишини бошланган ва 2027 йил 7 сентябргача давом этиши белгиланган. Сессия доирасидаги давлат ва ҳукумат раҳбарларининг умумий мунозаралари эса жорий йилнинг 22–28 сентябрь кунлари ўтказилмоқда. Унда дунё етакчилари халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар, жумладан, тинчлик ва хавфсизлик, иқлим ўзгариши, соғлиқни сақлаш, сунъий интеллект ва барқарор ривожланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Шунингдек, Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Нью-Йоркда бўлиб ўтаётган мазкур нуфузли тадбирда Ўзбекистон номидан сўзга чиқиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Саида Мирзиёева 2023 йил март ойида БМТнинг Сув конференциясида иштирок этиб, унда нутқ сўзлаган. Жорий йилнинг июнь ойида эса Австриянинг Вена шаҳрида ўтказилган БМТ Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов комиссиясининг 35-сессиясида ҳам қатнашиб, Ўзбекистонда одил судловни таъминлаш, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик профилактикаси ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан миллий маъруза билан чиққан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нью-Йорк Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 81-сессияси доирасида Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашганди. Учрашувда Ўзбекистон ва БМТ ўртасида биргаликда ривожлантириб келинаётган муҳим ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг