Пригожин Санкт-Петербургда дафн этилди
Олам
−
29 Август 2023
13643"Вагнер" хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожиннинг дафн маросими Санкт-Петербург қабристонларидан бирида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Пригожиннинг матбуот хизмати хабар берди.
"Евгений Викторович билан видолашув ёпиқ форматда бўлиб ўтди. Видолашмоқчи бўлганлар Порохов қабристонига ташриф буюришлари мумкин", дейилади хабарда.
Ҳозирча Пригожинни сўнгги манзилга кузатиш жойи маълум қилинмаган. Порохов қабристони ходимининг айтишича, тадбиркор отасининг ёнига дафн этилган. Дафн маросими яқинларининг илтимосига кўра ёпиқ шаклда ўтказилган.
“Улар бу ишни реклама қилмасликни сўрашди”, дея қўшимча қилган қабристон ишчиси.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 август куни бортида Пригожин бўлган хусусий самолёт Тверь вилоятида ҳалокатга учраган, бортдаги барча-10 киши ҳалок бўлганди. Путин қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди. Олдинроқ Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Пригожинни дафн этиш қарорини унинг қариндошлари қабул қилиши ва Россия Президенти Владимир Путин дафн маросимида қатнашмаслигини айтди.
LiveБарчаси